Биз қудратли ва нуфузли кучга айланишимиз керак – Қозоғистон Президенти

Сақлаш
16:51 / 11.11.2022 2080 0

Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида бир қатор таклифларни билдириб ўтди, дея хабар бермоқда oyina.uz мухбири.

 

Бугун Туркий давлатлар ташкилотининг роли сезиларли даражада ошди. Қозоғистон туркий дунёнинг ота-боболари диёри, шунинг учун ҳам биз ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берамиз. Ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишдан манфаатдормиз.

 

Биз қудратли ва нуфузли кучга айланишимиз керак. Astana Hub халқаро технопарки негизида Туркий давлатлар ташкилотининг Рақамлаштириш марказини ташкил этишни таклиф қиламан. Ушбу тузилма савдо, транспорт, сув ресурсларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги ва бошқа муҳим тармоқлар учун жуда зарур бўлган рақамли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради. Ушбу ташаббусни самарали амалга ошириш учун муҳим стартап лойиҳаларга сармоя жалб этадиган Туркий мамлакатлар венчур фондини ташкил этишни таклиф қиламан. Туркий тиллар университетлари иттифоқи шафелигида ўтказиладиган II Туркий универсиада 2023 йилда Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилмоқда”, деди Қозоғистон Президенти.

 

 Шунингдек, Тўқаев ташқи тахдидларга қарши туришда бирлашиши кераклигини таъкидлади.

 

«Қозоғистон барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди. Биз барча чорлов ва таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун бирдамлик кўрсатишимиз керак», деди Тоқаев.

 

 «Ташкилотимиз фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали фаол тарғиб қилишимиз зарур. Биз туркий дунёда интеграцияни мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган ишлар кўламини бутун дунё жамоатчилигига кўрсатишимиз керак. Бу ишни етакчи халқаро агентликлар ва мамлакатларимиз оммавий ахборот воситалари иштирокида амалга ошириш мумкин. Тан олиш керакки, ташкилотимиз фаолияти билан ҳамма ҳам яхши таниш эмас. Айни пайтда туркий ҳамкорлик ғояси жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тобора ортиб бормоқда. Дунёнинг турли бурчакларида туркий цивилизация тарихига оид қимматли далиллар тобора ортиб бормоқда.

 

Бу халқларимизнинг умумий меросидир. Шу боис мавжуд тарихий ва лингвистик манбаларни ўрганиш ва тизимлаштиришни муҳим вазифа, деб биламан. Илмий муассасалар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйишимиз, уларнинг тадқиқот натижаларини жаҳон ҳамжамиятига янада кенгроқ тақдим этишимиз зарур. Ташкилотимиз фаолияти фақат дипломатик саммитлар ва якуний ҳужжатлар имзоланадиган учрашувлар билан чекланиб қолмаслиги керак. ТДТ туркий дунёни бирлаштирувчи ва яқинлаштирувчи нуфузли платформага айланиши керак, деб ҳисоблайман» деди Қозоғистон Президенти ўз нутқи давомида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//