Сиёсат
Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар саммитида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам нутқ сўзлади.
«Биз 2014 йилдан буён энг кўп қочоқларни қабул қилган давлатмиз. Биз қабул қилган 5 миллион қочоқнинг 3,6 миллиони сурияликлар. Келгуси йилда Қорабоғдаги ғалабанинг икки йиллиги нишонланади. Биз доимо Озарбойжоннинг ёнида бўламиз ва қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Туркия Озарбайжонни тинчликка эришиш йўлида ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигимизни кенгайтириш, шу нуқтаи назардан умумий хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўларди», деди Туркия президенти.
Шунингдек, Эрдўған «Туркий давлатлар ташкилоти инвестиция жамғармаси имкон қадар тезроқ амалга оширилса, фойдали бўларди», деди дея хабар бермоқда “Оyina.uz” мухбири.
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
Сиёсат
77608
Жамият
56654
Жамият
55856
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ