Шавкат Мирзиёев Ташкилот Бош котибига Ёшлар масалалари бўйича ўринбосар лавозими жорий этишни таклиф қилди

Сақлаш
16:03 / 11.11.2022 998 0

Айни дамда Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда Оyina.uz мухбири.

 

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий этишни таклиф қилди.

 

«Ўзбекистон таклифи билан 2022 йил Туркий давлатлар ташкилоти доирасида „Ёшлар ташаббус-ларини қўллаб-қувватлаш йили“, деб эълон қилинган эди.

 

Унинг доирасида Бухоро шаҳри – Туркий дунё ёшлар пойтахти мақомига эга бўлди.

 

Ёш авлодни ҳар томонлама рағбатлантириш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида бошлаган хайрли ишларимизни изчил давом эттириш ниятидамиз.

 

Келгуси йили юртимизда Туркий дунё ёшларининг илм ва инновациялар халқаро конгрессини ўтказишни таклиф этаман.

 

Унинг доирасида инновация ва таълим вазирлари, олийгоҳлар ректорлари ва ёш етакчилар, иқтидорли ўғил-қизларимиз, Ташкило-тимиз оқсоқолларининг кенг қамровли учрашувларини ташкил этишни кўзда тутмоқдамиз.

 

Бу ишларимизга тизимли тус бериш ва натижадорликни таъминлаш мақсадида Ташкилот Бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозиминини жорий этиш айни муддао бўлар эди», деди Президент.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//