2023 йили Туркий халқлар маданияти фестивали ўтказилади

Сақлаш
15:38 / 11.11.2022 919 0

Айни дамда Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда Оyina.uz мухбири.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилаётган йиғилишда Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон, кузатувчи мамлакат Венгрия Бош вазири Виктор Орбан саммитнинг фахрий меҳмони – Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, ташкилот бош котиби Бағдод Амреев иштирок этмоқда.  

 

“Мен бугун Ўзбекистоннинг Туркий маданият халқаро ташкилотига тўлақонли аъзо бўлганини эълон қилишдан мамнунман. Ўзининг 30 йиллигини нишонлаётган ташкилот доирасида келгуси йили Туркий халқлар маданияти фестивалини ўтказиш таклифини тўлиқ маъқуллаймиз”, деди давлатимиз раҳбари.


Мамлакатимизда 100 жилдли “Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами ўзбек тилида нашр қилингани маълум қилиниб, ушбу бебаҳо маънавий хазинани Ташкилотга барча аъзо ва кузатувчи давлатлар тилларида ҳам чоп этиш таклиф этилди.


Йиғилиш доирасида туркий дунё бирлигини мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшган буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот биринчи марта тантанали равишда топширилади.

 

“Мазкур мукофотни ҳар йили бериб бориш тўғрисидаги таклифимизни қўллаб-қувватлайсизлар, деб ишонамиз”, деди Президент.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//