Сиёсат
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Маданият марказлари фаолиятини замон талаблари асосида тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Унда қайд этилишича, маданият марказлари раҳбар ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг ижодий маҳорати ва меҳнатини муносиб рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
– 2023 йил 1 апрелдан маданият марказлари директор (филиал мудири)лари, бадиий раҳбар ва бадиий, ижодий ходимларининг базавий тариф ставкалари 2,5 бараварга оширилади;
– 2023 йил 1 сентябрдан маданият марказларида фаолият кўрсатиб келаётган тўгарак раҳбарлари учун ҳар беш йилда бир маротаба малака ошириши ҳамда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиб, малака тоифалар бериш тартиби жорий этилади. Бунда, тўгарак раҳбарларига бериладиган малака тоифалари тегишлилиги бўйича мусиқа ва санъат мактабларининг концертмейстерларига тенглаштирилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан маданият марказларида номоддий маданият мероснинг ажралмас қисми ҳисобланган миллий мақом ва бахшичилик санъати йўналишлари янада ривожлантириш мақсадида ушбу йўналишда ҳар йили камида 10 нафар тўгарак иштирокчисини республика кўрик-танловларига тайёрлаган ва мувафаққиятли иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашини таъминлаган тўгарак раҳбарларига бюджет маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкаларининг 25 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақлари тўлаб борилади.
Шу билан бирга, 2024 йил декабрга қадар янгича ёндашувлар асосида маданият муассассалари барпо этиш орқали аҳолига энг юқори ва замонавий маданий хизмат кўрсатиш тизимларини яратиш юзасидан Тошкент шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган «Янги Ўзбекистон» маданият саройини «Туркистон» санъат саройининг ёзги амфитеатри негизида барпо этилади.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда маданият марказларига ўқувчи-ёшларнинг тизимли ташрифини амалга ошириш ва уларни маданият ва санъат муассасаларида самарали таҳсил олишларини ташкил этиш мақсадида Тошкент вилояти тажрибаси асосида 2023 йилнинг 1 ноябрига қадар ҳар бир туман ва шаҳарлардаги биттадан маданият марказларида ўқувчи-ёшлар учун бир марталик текин тамадди қилиш (овқатлантириш) хизматини аутсорсинг шартлари асосида маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ