Сиёсат
Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади. Бу ҳақида ТДТ иқтисодиёт ва савдо вазирлари билан ўтган учрашувдан сўнг Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев маълум қилди, дея хабар бермоқда "Oyina.uz" мухбири.
"Туркий давлатлар ташкилоти иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 11-йиғилишида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида, Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармасини таъсис этиш бўйича Битимни имзоланишини келишиб олдик. Ишонаманки, Инвестиция жамғармасини таъсис этиш кўп қиррали муносабатларимизни ривожланишида янги замин яратади.
Шунингдек, “Савдога кўмаклашиш стратегияси” Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити доирасида имзоланиши, Ташкилот мамлакатларида савдодаги миқдорий чекловлар ҳамда нотариф чораларни бартараф этилишига кўмаклашади", дея таъкидлаган Ходжаев.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ