Туризм хизматларини сертификатлаш марказида амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди

Сақлаш
20:28 / 07.11.2022 1435 0

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Туризм хизматларини сертификатлаш маркази ДУК томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди.

 

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

 

Маълум қилинишича, ташкилот фаолиятининг асосий мақсадлари туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлашни амалга оширишдан иборат.

 

Марказ СТҚ 4 «Туризм ва маданий мерос» стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ишчи органи ҳисобланиб, техник қўмитанинг фаолияти соҳасида, тузилмасида, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришда бевосита иштирок этади.

 

Мазкур техник қўмита томонидан Халқаро ISO стандартлари асосида туризм ва унга ёндош хизматлар соҳасига оид 8 та давлат стандарти қабул қилинди.

 

Шунингдек, 2022 йилда ўтов ва ўтов шаҳарчаси жойлашган ҳудуд, унинг жиҳозланиши, ўтовнинг интерьери, ўтов ва ўтов шаҳарчасида кўрсатиладиган хизматлар, хавфсизлик ва ходимларга доир талабларни белгилаш Oʻz DSt 3612:2022 «Туристик-экскурция хизмати. Сайёҳларни ўтовда қабул қилиш ва жойлаштириш. Умумий талаблар» давлат стандарти қабул қилинди.

 

Hotelstars Union компанияси Criteria 2020—2025 халқаро стандарти асосида юлдузли меҳмонхоналарни балли таснифлаш тизимига ўтилди.

 

Меҳмонхоналарда хизмат сифатини яхшилаш мақсадида халқаро стандарт асосида Oʻz DSt 22483:2022 (ISO 22483:2020, MOD) «Туризм ва ёндош хизматлар. Меҳмонхоналар. Хизматларга доир талаблар» давлат стандарти ишлаб чиқилиб, бунда:

 

– меҳмонхоналарнинг сифатига ва ходимларига доир талабларни;

– хизмат кўрсатиш, тадбирлар;

– кўнгилочар тадбирлар;

– хавфсизлик ва муҳофаза;

– техник хизмат кўрсатиш;

– тозалик;

– таъминотни бошқариш;

– меҳмонларнинг қаноатланишига нисбатан меҳмонхоналар учун
тавсиялар жорий этилди.

 

Меҳмонхона фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида мавжуд талабларини соддалаштириш, ихчамлаштириш, бир-бирини такрорловчи ва хизмат кўрсатиш сифати билан боғлиқ бўлмаган талабларни чиқариб ташлаш орқали O‘z DSt 3220:2022 Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар давлат стандарти янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Янги лойиҳага кўра, илгари меҳмонхона учун мажбурий бўлган 97 та талаб 85 та талабга туширилди.

 

Бугунги кунда меҳмонхоналарни таснифлаш мақсадида ўтказиладиган баҳолашда меҳмонхоналар учун «юлдуз» олишда тадбиркорлик субъектлари 138 та талабни бажаришга мажбур.

 

Мазкур талаблар Oʻz DSt 3296:2018 Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими давлат стандартида белгиланган бўлиб, бунда агар бир дона талаб бажарилмаган тақдирда тегишли юлдуз тоифасини бериш рад этилмоқда.

 

Хорижий давлатлар талаблари билан таққосланганда «юлдуз» олиш жуда мураккаб ва кўплаб талабларни бажарилишини кўзда тутувчи жараён эканлиги ҳамда ушбу талабларнинг бажарилиши якунида меҳмонхонани хизмат кўрсатиш сифати, жозибадорлиги, мақоми ва мижозларни қониқиши каби «индикаторлари» белгилаб беради. Масалан, Бирлашган Араб Амирлигида — 225 та, Қатарда — 255 та, Малайзияда — 238 та, Европа Иттифоқининг Hotelstars Union уюшмасида 270 та талаб бажарилиши шарт.

 

Мазкур таққосламадан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда мавжуд талаблар сон ва сифат жиҳатдан оптимал ва рақобатбардош, талабларни камайтириш ёки сусайтириш меҳмонхоналар обрў, мақомини ҳамда таснифланиши сифатини пасайишига олиб келувчи омил бўлиши мумкин.

 

Юқоридан келиб чиқиб, марказ мутахассислари барча манфаатдор томонлар билан биргаликда меҳмонхоналарни баҳолаш, таснифлаш тизимини бутунлай қайта кўриб чиқди ва «балли таснифлаш тизимини» кўзда тутувчи Oʻz DSt 3296:2022 туризм хизматлари, жойлаштириш воситалари, балли таснифлаш тизими янги давлат стандарти лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Мазкур давлат стандарти Hotelstars Union компанияси Criteria 2020—2025 халқаро стандарти асосида юлдузли меҳмонхоналар балли таснифлаш тизими асосида ишлаб чиқилган бўлиб, меҳмонхоналарга тегишли юлдуз тоифасини олиш учун, стандартда белгиланган талабларни бажарганига тегишли баллар асосида тоифаланади.

 

Меҳмонхоналар тегишли юлдуз тоифасини олиш учун, стандартда белгиланган талабларни бажарганига тегишли баллар тўплайди.

 

Стандартда талабларни камайтирмаган ҳолда талаблар «мажбурий» ва «қўшимча» талабларга бўлинди. «Мажбурий» талаблар халқаро умум қабул қилинган мезонлардан келиб чиқиб, бевосита хизмат кўрсатиш сифати ва қулайлигига таъсир кўрсатувчи талаблар меҳмонхоналар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

«Қўшимча» талаблар тегишли юлдуз тоифасини олиш учун зарур балларни тўлаш учун бажарилади.

 

Тўпланган баллар миқдорига кўра меҳмонхона тегишли «юлдуз» тоифасини олиш имконига эга бўлади.

 

Сертификация бўйича жорий йил бошидан жами 586 та сертификатлаштириш учун аризалар келиб тушди, шундан:

 

– 467 та жойлаштириш воситалари;

– 19 та туроператорлик хизматлари.

 

Сертификатлаш мақсадида баҳолаш натижаларига кўра, 436 та жойлаштириш воситасига, шундан:

 

– 300 та меҳмонхона;

– 40 та дам олиш зонаси;

– 27 та санаторий ва даволаш муассасалари,

– 69 та бошқа турдаги жойлаштириш воситалар;

– 15 та туроператорлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига сертификат бериш бўйича ижобий қарор қабул қилинган.

 

Номувофиқлик сабабли 31 та ташкилотга мувофиқлик сертификати беришда рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

 

17 та жойлаштириш воситасини таснифлаш (юлдуз олиш мақсадида) бўйича баҳолаш ўтказилди ва тегишли сертификат берилди.

 

Инспекция назорати бўйича туризм хизматларини амалга оширувчи 583 та сертификатлаштириш объектлари қайта баҳолаш (инспекция назорати)дан ўтди (улардан 567 таси меҳмонхона хизматлари ва 16 таси туроператор хизматларини тақдим этади).

 

Инспекция назорати учун тўлов қилмаганлиги ва белгиланган талабларга номувофиқликлар мавжудлиги сабабли 345 та ташкилотнинг сертификати тўхтатиб турилди (77 та туроператор ва 268 та меҳмонхона хизматлари).

 

Инспекция назорати учун тўлов қилмаганлиги, номувофиқликлар бартараф этилмаганлиги, шунингдек, жойлаштириш воситалари ва туроператорлар ўз аризаларига кўра 141 та ташкилот (82 та туроператор ва 59 та меҳмонхона хизматлари) сертификатининг амал қилиши тугатилди.

 

Туристик хизматларни кўрсатиш жараёнини мониторинг қилиш мақсадида Марказ томонидан 8 та жойлаштириш воситасида «яширин меҳмон» тадбири ўтказилди.

 

Менежмент тизимларини сертификатлаштириш бўйича 14 та меҳмонхонага O‘z DSt ISO 9001:2015 стандарти бўйича мувофиқлик сертификат берилди.

 

Ижро Интизоми бўйича Марказга 2022 йил биринчи ярим йилликда 429 та топшириқ келиб тушган бўлиб, улардан 26 таси жисмоний ва юридик шахслар мурожати.

 

Тошкент шаҳар, Хоразм, Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон, Наманган, Бухоро ва Навоий вилоятларида сайёр қабул ўтказилди.

 

100 дан ошиқ тадбиркорлик субъектларига давлатимиз томонидан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун мавжуд субсидиялар, уларни олиш учун топшириладиган зарур ҳужжатлар ва талаблар тўғрисида амалий тавсиялар берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буйруқ ва бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ходимларга танитиш мақсадида Марказда ҳар ҳафтада техник ўқишлар ташкил этилган.

 

Бундан ташқари, ходимларни малакасини ошириш бўйича Марказнинг 28 нафар ходими туризм, стандартлаштириш, сертификатлаштириш соҳаларида малака ошириш курсларида иштирок этишди ва тегишли сертификатлар билан тақдирланди.

 

Марказ фаолияти бўйича 2021–2022 йилларда амалга оширилган ишлар
оммавий ахборот воситаларидаги 657 та мақола орқали ёритилган.

 

Бундан:

 

– 263 та Марказ веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида (Tourquality.uz, Facebook, Instagram);

– 53 та Туризм ва маданий мерос вазирлиги веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида (Uzbektourism.uz, Facebook, Instagram);

– 307 та таҳудудий бошқармалар ижтимоий тармоқларида (Андижон, Бухоро, Самарқанд, Наманган в.б.);

– 20 та оммавий ахборот воситаларида;

– 46 та бошқа ташкилотлар веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида (APTA, Меҳмонхоналар ассоциацияси, Туризмни ривожлантириш институти);

– 14 та Ўзбекистон миллий телерадиокомпания телеканалларида ёритилган маълумотлар (Uzreport, Toshkent, Mahalla, вилоят телеканаллари).

 

Халқаро алоқалар йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Туризм хизматларини сертификатлаш маркази томонидан Туркия Маданият ва туризм вазирлиги мутахассислари таклиф қилиниб, жойлаштириш воситалари ходимлари учун ўқув семинарлар ташкил қилинди.

 

Жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган хизматлар сифатини халқаро тажриба асосида янада яхшилаш мақсадида 2021 йилнинг 6–11 декабрь кунлари Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятларидаги жойлаштириш воситалари ходимлари учун Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг малакали мутахассислари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этилди.

 

3 та йўналиш бўйича (reception, housekeeping, F&B) олиб борилган семинарлар якунида Самарқанд шаҳрида 103 та, Бухоро шаҳрида эса 85 та иштирокчига (жами 188 та) малака ошириш бўйича сертификатлар тақдим қилинди.

 

Шунингдек, Бутунжаҳон туризм ташкилоти Академияси эксперти Туризм хизматларини сертификатлаш маркази ДУКга ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг жойлаштириш воситалари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари билан яқиндан танишди ҳамда ўз фикр-мулоҳазалари билан бўлишди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//