Ўзбекистон асосан қайси давлатларга енгил автомобил экспорт қилмоқда?

Сақлаш
20:25 / 02.11.2021 886 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон енгил автомобил экспорт қилган асосий давлатлар ҳақида маълумот берилди. Унга кўра:

Қозоғистон – 24 137 та  
Украина – 448 та
Россия – 320 та
Афғонистон – 128 та
Тожикистон – 64 та
Озарбайжон – 37 та
Қирғиз Р. – 30 та

Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 242,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 25 171 та енгил автомобиллар экспорт қилган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14 036 тага ошган.

 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан 18 150 та енгил автомобил импорт қилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда хориждан 12.2 мингта енгил автомобил импорт қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//