Эндиликда Тошкентда автобусларга йўлкира фақат чиқиш вақтида тўланади

Сақлаш
15:23 / 04.06.2026 15 0

“Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан бир қатор тартиб жорий қилинмоқда.

 

Жумладан, 1 сентябрдан йўловчилар автобусга чиққан заҳоти транспорт ёки банк картаси орқали тўловни тасдиқлаши керак бўлади.

 

Агар йўлкира валидатор орқали тасдиқланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланган деб ҳисобланади.

 

Янги тартиб брутто-шартнома асосида ишлайдиган шаҳар автобус йўналишларида қўлланади. Тўловни транспорт картаси, банк картаси, смартфон ёки бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали амалга ошириш мумкин бўлади.

 

Шунингдек, камида 60 йўловчига мўлжалланган ва экологик талабларга жавоб берадиган янги автобус ҳамда электробусларни 2027 йил охиригача импорт қилишда утилизация йиғими ундирилмайди.

 

Шу йил сентябргача автобус, метро ва электропоездлар учун ягона тўлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу йўловчиларга бир нечта транспорт туридан фойдаланишда янада қулайлик яратади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//