Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги визасиз режим 30 кунгача узайтирилади

Сақлаш
13:12 / 04.06.2026 12 0

Ўзбекистон ва Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди вакиллари ўзаро визасиз режим тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тузишни тасдиқловчи вербал ноталарни алмашди. Ушбу расмий алмашинув Гонконг маъмурияти раҳбари Жон Ли Каччиунинг Тошкентга ташрифи доирасида амалга оширилди.

 

«Мазкур қадам фуқароларимиз учун қўшимча қулайликлар яратиб, ўзаро алмашинувларни фаоллаштиришга хизмат қилади», — дея таъкидлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.

 

Қайд этилишича, музокаралар давомида инвестициялар, молия, рақамлаштириш, сунъий интеллект, транспорт ва логистика соҳаларидаги истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, Гонконгнинг халқаро молия ва бизнес маркази сифатидаги тажрибаси ҳамда салоҳияти Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қилиш ва илғор лойиҳаларни рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутиши кўрсатиб ўтилди.

 

Ҳудудлараро шерикликни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги бевосита мулоқотларни кенгайтириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//