Сиёсат
Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Глобал экологик жамғарма 8-ассамблеяси иштирокчиларига табрик йўллади.
Президент ушбу йиғилиш 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни арафасида ўтаётгани алоҳида рамзий маънога эгалигини таъкидлаб, анжуман иштирокчиларини ушбу муҳим сана билан табриклади.
Бугунги кунда инсоният мисли кўрилмаган инқирозлар – иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиб бориши, атроф-муҳит ифлосланиши каби таҳдидларга дуч келаётганини, бу каби муаммоларни ҳал этишда Глобал экологик жамғарма алоҳида ўрин эгаллаб келаётганини таъкидлади. 186 та давлатни бирлаштирган ушбу глобал ҳамкорлик платформаси ҳозирга қадар 170 миллиард доллардан зиёд маблағни экологик лойиҳалар учун сафарбар этгани таҳсинга сазовор эканини билдирди.
Янги Ўзбекистон мавжуд муаммолар кўламига қарамай, экологик трансформацияни янги тараққиёт модели сифатида кўрмоқда. Шу боис, тизимли лойиҳа бошқарувига ўтиб, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, биохилма-хиллик, чиқиндиларни бошқариш, кўкаламзорлаштириш, экологик таълим ва маданиятни қамраб олган бешта миллий лойиҳани амалга оширилиши таъкидланган.
Шунингдек, давлат раҳбари бир қатор ташаббусларни ҳам илгари сурди.
Биринчидан. Самарқандни “Марказий Осиёнинг яшил инвестициялар ва инновациялар пойтахти” деб эълон қилиш таклиф этилди.
Самарқандни минтақавий “яшил иқтисодиёт”, барқарор ривожланиш ва иқлим молияси марказига айлантириш, шаҳарни пилот “яшил ҳудуд” сифатида ривожлантиришни ҳамда ушбу тажрибани кейинчалик республиканинг бошқа шаҳарларига ҳам татбиқ этиш мақсад қилгани таъкидланган.
Иккинчидан. Колумбия университетининг Барқарор ривожланиш маркази ҳамкорлигида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети қошида Улуғбек номидаги Барқарор ривожланиш илмий-тадқиқот институти ташкил этилмоқда.
Институт ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини яшил ва барқарор ривожланиш асосида трансформация қилиш, халқаро илмий марказлар ва молия институтларини жалб этиш бўйича етакчи илмий-таҳлилий платформа бўлади, унинг стратегик бошқаруви эса Президент ҳузуридаги Васийлик кенгаши орқали амалга оширилади.
Учинчидан. Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши самарали ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида Иқлим ўзгариши ва гидрометеорология миллий маркази ташкил этилмоқда.
Марказ гидрометеорология, эрта огоҳлантириш, гляциология, иқлим таъсирини баҳолаш ва иссиқхона газлари мониторингини уйғунлаштириб, иқлим прогнозлари, моделлаштириш, мослашув ва митигация дастурлари, минтақавий ҳамкорлик ҳамда WMO GAW ва NASA AERONET дастурларида иштирок этиш учун институционал замин яратади.
Тўртинчидан. Яқинда Қозоғистон Президенти билан “Тоза ҳаво” давлатлараро консорсиумини ташкил этиш бўйича келишувга эришилганлиги таъкидланиб, унинг фаолияти “яшил” молияни жалб этиш, ўрмон-мелиорация, илмий тадқиқотлар, саноатни экологик модернизация қилиш ҳамда мониторинг ва назоратни кучайтиришга қаратилган. Минтақанинг барча давлатларини Консорсиум фаолиятига қўшилишга таклиф этилди.
Бешинчидан. Чўлланишга қарши кураш институти негизида Оролбўйида чўлланиш оқибатларини юмшатиш, “яшил” қалқонлар барпо этиш ва иқлим мослашувига қаратилган “чўл иқтисодиёти” ташаббусини илгари суриб, уни ГЕФнинг устувор йўналишлари билан ҳамоҳанг ҳолда халқаро молиявий ҳамда техник кўмак асосида амалга оширишни таклиф этилди.
Олтинчидан. 2027 йилги Тошкент инвестиция форуми “Барқарор ривожланиш ва яшил инвестициялар” мавзусида ўтказилиб, унинг доирасида “Eco Expo Central Asia” халқаро кўргазмаси ташкил этилади.
Форумда ҳар бир ҳудуд яшил инвестицияларни жалб қилиш учун камида 100 та истиқболли лойиҳани тайёрлаб, инвесторларга тақдим этади.
Шунингдек, давлат раҳбари яна бир муҳим ташаббусни илгари суриб, Ўзбекистон Глобал экологик жамғарма донор мамлакатлари қаторига қўшилишга тайёр экани, Жамғарма Кенгаши аъзоси сифатида қўшма минтақавий ташаббусларни амалий қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилинганини таъкидлаб ўтган.
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
77941
Жамият
56844
Жамият
56074
Жамият
51123
Жамият
//
Изоҳ йўқ