Жамият
Халқ депутатлари Тошкентда автомобиль тезлигини камайтириш бўйича тегишли қарор қабул қилди.
Сентябрь ойи охирида Шаҳар кенгаши доимий комиссияси Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 км/соатгача чекланиши ҳақида хулосага келгани ҳақида хабар берилганди.
Бугун, 10 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шунингдек, айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км/соатгача чекланади. Буларга Алишер Навоий, Махтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.
Қайд этиш зарур, бугунги кунгача шаҳарда рухсат этилган тезлик 70 км/соат эди.
Бундан ташқари, келгусида автомобиль тезлигини пасайтириш орқали йўл транспорт ҳодисалари камайишига эришилган тақдирда пойтахтнинг барча кўчаларида тезликни пасайтириши бўйича таклиф киритилади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ