
Жамият
Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган барча кўчаларда автомобиль тезлиги 60 км/соатга туширилиши таклиф этилмоқда.
Тошкент шаҳрида Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача чекланади. Шаҳар кенгаши доимий комиссияси шундай хулосага келган.
Шу билан бирга, баъзи кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва камайтириш, шунингдек, ҳаракат иштирокчилари учун етарли даражада қулай шароитлар яратиш мақсадида Алишер Навоий, Махтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат каби марказий кўчаларнинг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўлида тезлик 50 км/соат деб белгиланиши мумкин.
Доимий комиссия киритган масала шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.
Айни вақтда Ўзбекистондаги аҳоли яшаш манзилларида рухсат этилган тезлик 70 км/соат ҳисобланади.
Аввалроқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 16 сентябрь кунги йиғилишида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш белгиланган тезликни 70 км/соатдан 60 км/соат қилиб белгилаш таклифига розилик билдирилмаган ва айрим депутатлар бунга қатъий эътироз билдирганди. Шу сабабли кенгаш мазкур масалани кўриб чиқишни кейинга қолдирган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ