Жамият
Ўзбекистонлик таниқли рок-поп юлдузи хасталикдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда сухандон Толибжон Исроилов хабар қилди.
Даврон Ғойипов 1961 йил 7 октябрда туғилган. Мактабни битирганидан кейин 1978 йилда у «Ялла» гуруҳига бас гитарачи сифатида таклиф қилинади. 1980 йилда Даврон Ғойибов бошчилигида Ўзбекистондаги илк рок гуруҳи - «Оригинал» тузилади. 1980 йиллар бошларида ижро этилган «Бу нима бу?» қўшиғи гуруҳга катта машҳурлик олиб келган. Қўшиқ асосида кейинроқ фильм ишланган ва бош ролни Даврон Ғойибов ижро этган.
Бундан ташқари «Қайдасан», «Керак эмас шаҳло кўзларинг», «Открытое окно» каби қўшиқлар ҳам мухлислар кўнгилларидан жой олган.
Дафн маросими Хоразмда ўтказилади.
Таҳририятимиз марҳумнинг яқинлари ва мухлисларига ҳамдардлик билдиради.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
77521
Жамият
56600
Жамият
55798
Жамият
50866
Жамият
//
Изоҳ йўқ