Дунёнинг энг машҳур ва қадимий беш музейи


Сақлаш
11:28 / 28.08.2021 1226 0

Музейлар табиийки, маданий мероснинг ажралмас қисмидир. Саёҳатчилар қай ўлкага борар экан, энг аввало уларнинг музейларини томоша қиладилар ва шу орқали мамлакат тарихи, маданияти, санъати ва адабиёти билан яқиндан танишишади. Қуйида дунё тан олган энг кўҳна беш музей ҳақда маълумот берамиз.

Уффици музейи. Италия (1575)

Ушбу музей Европа санъатини ўзида акс эттирувчи энг муҳим ва йирик иншоотлардан бири саналади. Музей Флоренциядаги саройда жойлашган бўлиб, у 1560-1581 йилларда қурилган. Уффици тарихи 1559 йилларга бориб тақалади, Флоренция қироли Козимо I қасрда шаҳарнинг кўзга кўринган усталарини йиққан. Келаси йилдан бошлаб Жоржио Вазари исмли ҳунарманд ишга киришган. Бироқ 1974 йилда Вазари вафот этади, ишни унинг жияни Бернардо Буонталенти давом эттиради. Йил ўтиб галерея битказилади, унда оилавий йиғилишлар ўтказилади. Кейинчалик музейга айлантирилади.

Британ музейи. Буюк Британия (1753)  

Ўз даврида бу тарихий-археологик бино жаҳоннинг энг катта музейи ҳисобланган. Аввалига музейда фақат Қадимги Рим ва Қадимги Юнонистонга оид тарихий ашёлар жойлаштирилиши кўзда тутилганди. Лекин улар қаторига турли санъат буюмлари ва археологик топилмалар ҳам қўшилади. Улар Лондонга Британия империясининг турли колонналаридан олиб келинган, шу тариқа музей ноёб сурат, медал, китоб, танга каби буюмларга тўлиб борган.

Эрмитаж. Россия (1764)

Россиянинг йирик маданий-тарихий объекти бўлмиш ушбу музейда санъат намуналари талайгина. Музей бешта бинодан иборат бўлиб, бир бирига эшиклар орқали уланиб кетган. Эрмитажни яратиш ғояси Екатерина II томонидан таклиф қилинган. Император хоним савдогардан Горцовский коллекциясини сотиб олгач, ушбу 220 та картинани жойлаштириш учун музей ташкил қилган. Бир муддат бино Кичик Эрмитаж номи билан аталган. Ҳозир эса Россиянинг энг кўзга кўринган масканларидан бири.    

Ватикан музейи. Ватикан (1769)

Айни вақтда музей папа саройи ва шаҳарнинг қимматли коллекцияларини ўзида жамланган йирик иншоот саналади. Ватикан музейини ноёб буюмлари 1769 йилдан бошлаб йиғила бошланган. У ерда 50 мингга яқин экспонатлар, шунингдек 1400 та зал мавжуд. Ушбу кичик мамлакат айнан шу музей туфайли ҳар йили минглаб сайёҳларга тўлади.  

Лувр. Франция (1793)  

Бу музей номини эшитмаган одам кам топилади. Лувр – қадимий ва бой, шунингдек қизиқарли тарихий коллекцияларни ўзида жамлаган, нозик дид соҳибларини санъат асарлари билан бағрига чорловчи ғаройиб бинодир. Уни қуриш ишлари минг йиллар давом этган, Парижнинг довруғини оширишда катта хизмати бор. Айтиш лозимки, у аҳоли учун 1793 йилдан бошлаб эшикларини очган. 2018 йилда музейга 10 млн саёҳатчи ташриф буюрган ва бу рекорд натижа ҳисобланади. 


Нодирабегим таржимаси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Адабиёт

15:10 / 21.10.2024 0 31
Кичик хонимнинг катта “уруши”

Тил

11:10 / 21.10.2024 0 58
Эшиклар очиқ, лекин...





Кўп ўқилган

Барчаси

//