Номаълум амалдор, чўкаётган бино, қирғоқдаги пойабзаллар – дунё бўйлаб ўрнатилган 17 ноодатий ҳайкал (фотожамланма)


Сақлаш
14:04 / 15.04.2022 1184 0

Миллионлаб сайёҳлар Бернини, Микеланжело ва Родиннинг жаҳонга машҳур дурдона асарлари фонида суратга тушар экан, биз сизга унчалик машҳур бўлмаган, аммо диққатга сазовор 17 та ҳайкал расмини тақдим этамиз. Улар ноодатийлиги, бироз ғалати ва қўрқинчлилиги билан ҳам йўловчилар диққатини тортади, ўйга толдиради ҳамда шаҳарнинг ўзига хослигини таъмин этади.

 

 

1. Ирвинг шаҳридаги Лас Колинас мустанглари (Техас, АҚШ)

Отларга ўрнатилган дунёдаги энг йирик монументлардан бири бўлиб, Техас тараққиётига хос динамика ва озодлик руҳини ифодалайди.

 

2. Номаълум ўткинчи ёдгорлиги (Вроцлав, Польша)

Ҳайкал коммунизм даврида шахсларга босим ўтказилиши ва полякларнинг 1980 йиллардаги яширин антикоммунистик фаолияти рамзи ҳисобланади.

 

3. Ласось (Портленд, АҚШ)

Портленд йирик бандаргоҳ шаҳар бўлиб, бу балиқ машҳур ресторанлардан бирига ташриф буюрувчиларни жалб қилади.

 

4. Дарё бўйидаги одамлар (Сингапур)

Ушбу композиция муаллифи Чонг Фах Чонг (Chong Fah Cheong) Сингапур дарёси бўйида яшаб, ишлаётган одамлар ҳақидаги кўплаб ҳайкаллари билан машҳур.

 

5. Дунай қирғоғидаги пойабзаллар (Будапешт, Венгрия)

Ёдгорлик Иккинчи жаҳон уруши пайтида Будапештда нацистлар томонидан ўлдирилган яҳудийлар хотирасига бағишланган. Уларга оёқ кийимларини ечиб, қирғоқда туриш буюрилган. Отилган қурбонлар майитини дарё оқизиб кетган. Ушбу фожиани эслатиб турувчи оёқ кийимларигина қолган фақат.

 

6. «Зўравонликка йўқ» ҳайкали (Нью-Йорк, АҚШ)

«Тугунли қурол» номи билан ҳам танилган ёдгорликни швециялик рассом Карл Фредрик Реутерсвард 1980 йили дўсти Жон Ленноннинг ўлдирилиши муносабати билан яратган.

 

7. Ўз қолипингиздан халос бўлинг (Филаделфия, АҚШ)

Ушбу композиция ўлмасликка интилиш рамзидир. Тўрт босқичдаги фигуралар аста-секин уйқудан уйғониб, кишанларни ташлаб, абадий ҳаётга йўл очаётган одамни тамсил этади.

 

8. Саёҳатчилар (Марсел, Франция)

 2013 йили Бруно Каталанонинг бир нечта ҳайкаллари Марсел портига ўрнатилди. Ҳар бир фигурада тананинг муҳим қисми йўқ. Бундай бўшлиқнинг сабаби ҳақида турли фаразларни билдириш мумкин: уларга нимадир етишмаяптими ёки саёҳат давомида ўз руҳларининг бир қисмини озод қўйиб юборишганми?..

 

9. Нелсон Мандела ёдгорлиги (Жанубий Африка)

Ёдгорлик Мандела ҳибсга олинган жойда ўрнатилган, қамоқхона панжаралари рамзи бўлган 50 та пўлат устундан иборат. Жанубий Африканинг 8-президенти 27 йил давомида исканжада ушлаб турилган.

 

10. Полициячи билан ҳазил (Брюссел, Бельгия)

1985 йили ўрнатилган бу кулгили композицияда канализация қудуғига яширинган ҳазилкаш йигит полиция зобитининг оёғидан ушлаб қолиб йиқитгани тасвирланган.

 

11. Давлат кутубхонаси ёнидаги чўкаётган бино (Мелбурн, Австралия)

 

12. Кузатувчи (Братислава, Словакия)

Инглиз тилида бу ҳайкал «Ишчи» деб аталади, лекин словак тилидан «кузатувчи» деб таржима қилинган. Бронза чилангар канализация қудуғидан ўтиб кетаётганларни кузатиб туради. Сайёҳлар ҳайкалнинг қўли ишқалашса барча истаклар амалга ошишига ишонишади.

 

13. Михай Эминеску (Онести, Руминия)

Румин классик адабиёти ёдгорлиги.

 

14. Биринчи жаҳон урушидаги аскарлар ёдгорлиги (Эжеабат, Туркия)

Биринчи жаҳон уруши даврида Дарданел операциясининг қуруқликдаги жанглари шу ҳудудда бўлиб ўтган.

 

15. Осилган одам (Прага, Чехия)

Сизнингча, бу ҳайкал кимни ифодалайди? Ажабки, у психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд. Ҳайкалтарош Девид Черний янги мингйилликда зиёлилар қандай роль ўйнайди, деган саволга жавобан ушбу ёдгорликни яратган. Муаллифнинг фикрича, психоанализ асосчиси ХХ аср интеллектуалининг тимсолидир.

 

16. Номаълум амалдор (Рейкжавик, Исландия)

Мазкур ноодатий ва кишини ўйлантирадиган ҳайкал, эҳтимол, дунёда юзсиз бюрократияга бағишланган ягона монументдир.

 

17. Ҳеадингтон акуласи (Оксфорд, Англия)

Ҳайкалтарош Жон Баклининг “Акула”си даставвал кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Оксфорд шаҳар кенгаши хавфсизлик нуқтаи назаридан ёдгорликни бинодан олиб ташлашга ҳаракат қилган. Уни маҳаллий ҳовузга кўчириш таклиф этилган, аммо аҳоли акулани жойида қолдириш ғоясини қўллаб-қувватлаган. Айтганча, ҳайкалнинг маъноси теран: Нагасакига атом бомбаси ташланганининг 41 йиллиги муносабати билан ўрнатилган. Акула гўзал, аммо ҳалокатли ракетани ифодалайди.

 

 

БОНУС

 

«Табиат кучи». Италия

 

Ерни айлантираётган она табиатнинг гўзал ҳайкали италиялик ҳайкалтарош Лоренцо Квинн томонидан яратилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси