National Geographic журналининг 2024 йилги энг сара суратлар тўпламидан қандай фотолар жой олди? (фотожамланма)


Сақлаш
16:50 / 26.11.2024 157 0

“National Geographic” журнали 2024 йилнинг дунё миқёсида энг яхши фотосуратларини тақдим этди. Унда 2,3 миллион сурат орасидан саралаб олинган энг яхши 20 та фотони кўриш мумкин.

 

50 футлик муз қоядан илк марта сузиш учун сакраётган пингвин.

 

Антарктида, Атка кўрфази. Фотограф Berti Gregori

 

Никоҳ маросимидан кейин Шимолий Америка бўйлаб Мексикадан Канадагача кузатилган мўжиза – Қуёш тутилиши ҳодисасини кузатаётган юзлаб жуфтликардан бири ва уларнинг фарзанди.

 

АҚШ, Арканзас штати. Фотограф Aaron Huey

 

Капалаклар билан озиқланиш учун учиб келаётган кўршапалаклар. 

 

АҚШ, Техас штати. Фотограф Babak Tafreshi

 

4. Сунъий уруғлантириш йўли билан ҳомиладор қилинган каркидоннинг 70 кунлик ҳомиласи олим қўлида. 

 

Африка, Кения. Фотограф Ami Vitale

 

Оиласини таъминлаш учун атрофдаги далаларга кунлик ишчи сифатида чиққан опа-сингиллар. Улар 90 йилларда юз берган портлаш вақтида уйида овқат тайёрлаётган эди. Ислом динига эътиқод қилганлари учун суратга юзларини рўмол билан яшириб тушишни маъқул кўрганлар.

 

Ҳиндистон, Чача. Фотограф Chinki Shukla

 

Қазилма ёқилғилар ўрнини эгаллай оладиган қуёш нури, сув ва карбонат ангидриддан тайёрланган қуёш синтетик суюқлиги. Ундан юк машиналари, кема ва самолётларни қайта жиҳозламасдан ҳаракатга келтиришда фойдаланиш мумкин. Швейцариянинг Synhelion компанияси ушбу энергия муқобилини ишлаб чиқарадиган биринчи заводини ишга туширган.

 

Германия, Юлих. Фотограф Davide Monteleone

 

13-17 йил давомида ер остида яшаб, кўпайиш учунгина ер юзига чиқадиган даврий чигирткалар. Улар шеригини жуфтлашиш учун ҳавони титраган овози билан тўлдириб чақиради.

 

АҚШ, Иллинойс штати. Фотограф Jon Stenmeyer

 

Мисрнинг ғарбий чўлида жойлашган, сайёҳларни ўзига жалб қиладиган Сива оазиси қумтепаликлари ҳамда таназзулга учраган экотизимнинг ўлик пальмалари.

 

Миср, Сива. Фотограф Muhammad Kilito

 

Миср, Сива. Фотограф Muhammad Kilito

 

Минглаб йиллар давомида ғор тубига томчилаб тушган сувдан ҳосил бўлган кальций карбонат тузилмаларини ўрганаётган Бонголо ғоридаги тадқиқотчилар (ва кўршапалак). 

 

Габон, Нгунье провинцияси. Фотограф Robbie Shone

 

Ижтимоий қуш саналувчи Ара тўтиқушлари ва уларни севимли таоми – ёнғоқ билан пастга тушишга ундаётган қўриқхона раҳбари Janet Trumbule. 

 

АҚШ, Аризона штати Фотограф Christie Hemm Klok

 

Қўй терисидан бўлган анъанавий пўстин кийган деҳқон Konstantin Dancilă. Унинг оила аъзолари 1 асрдан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келади. Сойларни таъминлаш учун қишда қорлар камроқ бўлгани сабабли, водийда ўтлар ҳам камайган. Шунинг учун у ўз сурувларини Алп тоғларига ҳайдамоқда.

 

Кўченешти, Руминия. Фотограф Jasper Doest

 

Бирлашиб кетган қора чизиқлари билан машҳур ушбу йўлбарс Similipal йўлбарслар қўриқхонасида сақланади. Фотограф ушбу суратни кадрларга муҳрлаш учун ҳайвон тусига киришига тўғри келган.

 

Ҳиндистон, Одиша штати. Фотограф

 

Зардуштийлик ва буддизмнинг бой тарихига эга бўлган, маҳаллий вахилик томонидан сақлаб келинаётган Анимизм зиёратгоҳи. Бир неча йил олдин зиёратгоҳдаги қабр устига қулаб тушган дарахт одатга кўра, ўша жойда қолдирилган. Қабр усти тоғ эчкиси ҳамда қўй шохлари билан безатилган.

 

Тожикистон, Помир. Фотограф

 

2002 йилдан буён мунтазам отилиб келаётган оловли вулқон.  “Acatenango” эгиз-вулқонларининг оташли, манзарали тизими бўйлаб саёҳатлар ташкил этилади. Вулқон кунига бир неча марта портлаши мумкин.

 

Гватемала, Антигуа. Фотограф Peter Fisher

 

Тинч океани сельд балиғининг увулдириқ сочиши. Урғочиларнинг ҳар бири 20 мингга яқин тухум қўяди, сўнг эркак балиқлар уруғ сочади. Ушбу ҳодиса деярли бир кунга яқин давом этиб, ажойиб манзара ҳосил қилади. Бу эса денгиз арслони каби ҳайвонлар учун қадрли озуқа манбаига айланади.

 

Канада, Британия Колумбияси. Фотограф Rayan Tidman

 

Серқатнов йўл ёқасидаги ўлик фил. Бу ерда одам савдоси авжига олган. Инсонлар ва ёввойи табиат асосан бир хил ҳаётий ресурс – сув учун курашади. Фотографнинг сўзларига кўра, фил ўлдирилган.

 

Замбия, Сиома. Фотограф Jasper Dast

 

Ёғоч чумолилари. Фотограф уларнинг наслчилик ҳаракатини кузатиш учун Констанц университети билан ҳамкорликда, ўрмон тепаликларида уя қурган.

 

Германия, Констанц. Фотограф Инго Арнд

 

Марокашдаги атиргул ҳосилини ҳисоблаш фестивали. Теримчилар асосан аёллардан иборат бўлиб, улар эрта тонгда гул ғунчаларини териб олиб, хушбўй ифорини чиқаради ва куртакларини санайди. Энг яхшилари атиригул мойи ва дистилланган сувига (атирга), қолгани чой ёки гулчамбар тайёрлаш учун қуритилади.

 

Марокко, Марокаш. Фотограф Rena Efendi

 

Сувлар тўқнашуви. Тонг ёришиши билан Флориданинг чучук сув манбаларидан бири бўлган Фаннин булоғи билан танин моддасига бой қорамтир Суанни дарёси ўртасида сузаётган снук ва муллет балиқлари.

 

АҚШ, Флорида штати. Фотограф Jeyson Gulley

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 14266
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//