Jamiyat
Бугунги кунда дунёдаги йирик шаҳарларнинг деярли барчаси учун жамоат транспорти энг муҳим, устувор масалалар сирасига киради. Чунки жамоат транспорти тизимини яхши йўлга қўйиш орқали иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш, ҳавонинг мусаффолигини асраш, одамларни кўзлаган манзилига етказиш ва албатта тирбандликларни камайтириш мумкин.
Шу боис ПМТИ экспертлари Тошкент шаҳрида жамоат транспорти билан боғлиқ муаммоларни ўрганиб чиқди ва ундан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларини баҳолади. Институт таҳлилий материални Kommers.uz’га тақдим этди.
Жамоат транспорти муаммоларини ўрганиш мақсадида аҳоли ўртасида сўров ўтказилди. Унда 1 315 нафар Тошкент шаҳри аҳолиси иштирок этди. Иштирокчиларнинг 807 нафарини эркаклар, 508 нафарини эса аёллар ташкил қилди.
Сўров натижасида қуйидагилар аниқланди:
Сўровда қатнашганларнинг катта қисмини, аниқроғи 624 нафарини 31-55 ёш оралиғидаги кишилар, 574 нафарини 18-30 ёш оралигидаги кишилар ташкил этди. 76 киши 55 ёшдан ошганлар, 41 киши эса 18 ёшгача бўлганлар гуруҳидан жой олди. Ёш тақсимотидан кўриниб турибдики, респондентларнинг асосий қисми меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишилар бўлиб, «кўзланган манзиллга қандай етиб бориш мумкин: жамоат транспортида, таксида, шахсий автомобилда ёки бошқа транспортда», деган масалага ҳар куни дуч келади.
Сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи шаҳарнинг марказий қисми атрофидаги махсус транспорт марказларида автомобилни қолдириб, йўлни жамоат транспортида давом эттиришга тайёрлиги ва шундай марказларга эҳтиёж сезишини билдирди.
Рэспондентларнинг 33 фоизи бу масала юзасидан тизим самарали ишлагандан кейингина бир қарор қабул қилишини, 17 фоизи эҳтиёж сезмаслигини ва 21 фоизи шундай имкониятдан фойдаланишни истамаслигини билдирди.
Жамоат транспортида йўловчиларнинг ҳаддан ташқари кўплиги (респондентларнинг 73 фоизи шу жавобни танлаган), уларнинг келиш ва ҳаракатланиш жадвалига риоя қилмаслиги (60 фоиз), ноқулайлиги (36 фоиз), бошқа транспорт воситаларининг мавжудлиги (27 фоиз), бекатларнинг ҳолати ва ноқулай жойлашуви (26 фоиз) каби омиллар йўловчиларнинг жамоат транспортидан фойдаланмаслигига сабаб бўлаётган энг жиддий муаммолардир.
Респондентлар шаҳар транспорт тизими сифатини 1 дан 10 баллгача бўлган шкала бўйича баҳолади. Ўртача балл 4,42 ни ташкил қилди. Регрессия моделлари асосида транспорт сифатининг субъектив баҳосига таъсир қилувчи энг муҳим омиллар аниқланган.
Жадвалдан кўриниб турибдики, узоқ кутиш вақти, транспорт алмаштиришлар сони, тегажаклик муаммоси ва ҳафталик саёҳатлар сони респондентларнинг субъектив баҳосига салбий таъсир қилади. Масалан, ҳар бир транспорт алмаштириш баҳони 0,16 баллга камайтиради.
Шунга қарамай, регрессиядан қуйидаги хулосалар чиқариш мумкин: транспорт кутиш вақтини ҳар 10 дақиқага қисқартириш субъектив баҳолашни 10 дан 0,4 баллга, келиш ва ҳаракат жадвалига риоя қилиш, онлайн кузатиш имокнияти мавжудлиги сифатни жами 1,65 баллгача ошириши мумкин (ҳар бир таркибий қисм алоҳида 0,55 балл).
Шу билан бир қаторда «Муқобил транспорт» омилини ҳам унутмаслик керак. Бу омил респондент муқобил транспортни (такси, шахсий автомобиль) танласа, қанча вақт тежашини акс эттиради. Шундай қилиб, тежаб қолинган ҳар 10 дақиқа субъектив баллни 0,14 баллга пасайтиради. Ушбу ўзгарувчининг ўртача қиймати деярли 29 га тенг эканини ҳисобга олсак, бу омил кучли салбий таъсир кўрсатади.
Жамоат транспорти сифатига салбий таъсир кўрсатувчи яна бир омил сифатида тегажаклик муаммосини келтириш мумкин. Ушбу муаммога дуч келган фуқаролар жамоат транспорти сифатини ўртача 0.54 баллга паст баҳолашган.
Шундай қилиб, субектив сифатни 1 пунктга яхшилаш жамоат транспортини танлаш эҳтимолини 4 фоизга оширади.
Jamiyat
Ilm-fan
Jamiyat
Sport
Jamiyat
Iqtisod
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
//
Izoh yo‘q