Siyosat
Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди.
“Халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганида томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаган, гул-у райҳонлар эккан.
Биз халқимизга хос бундай эзгу қадриятлар замирида беш йилдан буён “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириб, ҳар йили 200 миллион туп кўчат экиб келяпмиз”, деди Президент.
.png)
Бугунги тадбир ўтказилаётган жойда 108 гектар майдонда Миллий дендрология боғи ташкил қилинмоқда.
Бу ердаги “Яшил” университет ҳудудида “Илм – лойиҳа – амалиёт” занжири асосида барпо этилаётган “ин-витро” лабораторияси, Доривор ўсимликлар ҳамда Уруғчилик ва селекция марказлари ҳам шу йилнинг ўзида ишга туширилади.
Президент тадбирда қатнашаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўрмонлар бўйича форуми раиси Исмоил Белен, ушбу форумнинг Котибияти директори Жулет Биао, хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси вакиллари ҳамда барча иштирокчиларга самимий миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг Президентимиз тадбир қатнашчилари билан биргаликда Миллий дендрология боғининг илк 5 гектарида манзарали кўчатлар экишга киришди.
Айтилишича, бу билан бир вақтда республикамиз ҳудудларида 21 мингга яқин юртдошларимиз яна 164 гектар майдонда 88 минг туп кўчат ўтқазади.
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
112074
Jamiyat
94759
Jamiyat
90788
Jamiyat
75587
Jamiyat
//
Izoh yo‘q