Зилзиладан жабрланган Ҳатай аҳолиси Наврўз байрамида Ўзбекистонга келади

Saqlash
13:22 / 30.01.2026 15 0

Президент Шавкат Мирзиёев Туркияга расмий ташрифи доирасида Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилишида иштирок этди.

 

Маросим давомида давлат раҳбари зилзиладан жабрланган Ҳатай аҳолисини Наврўз байрамида Ўзбекистонга 5 кунга олиб келишни ва Андижон-Самарқанд-Хива йўналишида саёҳат қилдиришни таклиф этди.

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған таклифни қабул қилди.

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish

//