Siyosat
Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги 16 ёшга тўлмаган болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда ҳукумат расмийлари йиғилишида Бош вазир ўринбосари. Қозоғистон Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева маълум қилди.
Ташаббус мутахассислар томонидан баҳоланиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Буни амалга ошириш учун Таълим вазирлиги ҳамда Қозоғистон Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш механизмлари, шунингдек, зарурат бўлганида жавобгарлик чораларини ишлаб чиқади.
«Асосий эътибор аҳолининг медиа-саводхонлигини ошириш ва мустақил ОАВни қўллаб-қувватлашга қаратилади. Бу йўналишда тегишли ишлар соҳа журналистикасини ривожлантириш комиссияси ва бошқа механизмлар орқали амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, реклама тушумларини онлайн-платформа ва ОАВ ўртасида тақсимлашни тартибга солиш, шунингдек, айрим товарларни реклама қилишга қўйилган айрим чекловларни қисман бекор қилиш имконияти қонунчилик даражасида кўриб чиқилади«, дейди Аида Балаева.
Ilm-fan
Siyosat
Jamiyat
Jahon
Siyosat
Siyosat
111060
Jamiyat
94515
Jamiyat
90459
Jamiyat
74534
Jamiyat
//
Izoh yo‘q