Jamiyat
Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда пенсия миқдорини ошириб беришни ваъда қилиб фирибгарлик қилаётганлар пайдо бўлганидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, шундай ёлғон ваъдалар билан фуқароларнинг шахсий маълумотларини олиб, улардан пул талаб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Жамғарма матбуот хизмати пенсия миқдорини ошириш фақат Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилишини, унда, фуқароларда пенсиясини қайта ҳисоблаш учун асослар пайдо бўлганда фақат жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.
“Пенсия жамғармасининг ҳеч бир ходими фуқароларга кўчада пенсия миқдорини ошириб беришни таклиф қилмайди. Бегона шахсларга паспорт, пластик карта ёки ЖШШИР (ПИНФЛ) рақами каби шахсий маълумотларингизни ҳеч қачон тақдим қилманг”, дейилади расмий хабарда.
Пенсия жамғармаси шу каби шубҳали ҳолатларга дуч келган фуқаролардан жамғарманинг ишонч телефони (1271) Ички ишлар органларига (102) хабар беришни сўради. Фирибгарларга алданишдан эҳтиёт бўлишга чақирди. Ўзбекистонда айни пайтда ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 918 000 сўм, ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори — ойига 1 012 000 сўмни ташкил этмоқда.
Jamiyat
Jamiyat
Madaniyat
Jamiyat
Jamiyat
Siyosat
109714
Jamiyat
94095
Jamiyat
89879
Jamiyat
73074
Jamiyat
//
Izoh yo‘q