Siyosat
24-октябрь куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен иштирокида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ҳужжат 1996-йилги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга асосланган Ўзбекистон – Европа ҳамкорлигининг ҳуқуқий базасини янгилайди ҳамда сезиларли даражада кенгайтиради.
Янги битим лойиҳаси бўйича музокаралар 2019-йил февраль ойида бошланиб, 2022-йил июль ойида якунланган. Ҳужжат 2022-йил 6-июль куни Брюссел шаҳрида парафирланган эди.
Битим 9 та бўлим, 356 та модда ва 14 та иловадан иборат. У икки томонлама муносабатларнинг деярли барча соҳаларини қамраб олади ҳамда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестициялар, барқарор ривожланиш, фан ва таълим, инновациялар ва юқори технологиялар, атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришига алоҳида эътибор қаратган ҳолда барча ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг қамровли ҳуқуқий асосни шакллантиради.
Битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва ЙИ муносабатларида янги босқични бошлаб беради ҳамда кўп қиррали шерикликни мисли кўрилмаган юксак даражага олиб чиқади.
Siyosat
Jamiyat
Siyosat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
109630
Jamiyat
94024
Jamiyat
89783
Jamiyat
72943
Jamiyat
//
Izoh yo‘q