"Ақлли" шаҳарлар барпо этиш ва меҳнат соҳасида ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Кувайт қайси йўналишларда ҳамкорлик қилади?

Saqlash
18:21 / 17.02.2025 79 0

Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

 

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

 

- Саноат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ҳаво қатнови тўғрисидаги битимга баённома;

- Меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- "Ақлли" шаҳарларни барпо этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Туризм соҳасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури;

- Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик тўғрисида битим.

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish

//