Jahon
2024 йилнинг 6 ноябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг 11 саммити бўлиб ўтди. Унда турк дунёсининг янги кўринишдаги ягона рамзий байроғи тасдиқланди.
Байроқ тўқ мовий рангли фон билан уч асосий элементни ўзида акс эттиради: 8 бурчакли юлдуз, марказда юлдуз ва ой ҳамда 40 та тўғри нурли қуёш. ҳар бир белги чуқур маънони акс эттиради.
Хусусан, байроқнинг асосий ранги бўлган мовий ранг тарихан маданияти ва урф-одатлари билан ассоциация қилинадиган туркий давлатларнинг фаровонлиги, бирлиги ва тинчлигини англатади. Саккиз-бурчак бўлса, кўп асрлик туркий давлатчилик, барқарорлик ва донишмандликни англатади. 40 та тўғри нурли қуёш туркий давлатларнинг очиқлиги ва умумий қадриятларини англатади. Яримой ва юлдуз туркий дунёнинг анъанавий белгиси саналади.
Маълумот учун, 8 бурчакли юлдуз элементи Ўзбекистон гербида ҳам мавжуд.
Ilm-fan
Jahon
Jamiyat
Sport
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
//
Izoh yo‘q