Маданият
Куни кеча Тошкент кинофестивалида турк киноюлдузлари ўртасида можаро юзага келгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳузуридаги «Медиа клуб» баёнот берди.
Қайд этилишича, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ахмет Мисбаҳ Демиржан 15 сентябрь куни XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтган Турк киноси кунлари тадбиридаги англашилмовчилик учун расман узр сўради ва вазиятга изоҳ берган.
Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосарига кўра, тадбир юқори даражада ўтказиш учун ташкилотчилар томонидан барча чоралар кўрилган. Айниқса, ўзбек томошабинларининг икки давлат маданияти, киносига бўлган ҳурмат, эътиборини ҳисобга олган ҳолда Ҳинд ва Турк кино кунларини ўтказишга алоҳида тайёргарлик кўрилгани икки мамлакат вакиллари ва киноижодкорларини қувонтирган.
«Тадбир сценарийси бўйича маросимга таклиф этилган барча, 11 нафар турк киноюлдузлари биргаликда саҳнага чиқишлари, мухлислар қаршисида биргаликда ўтиришлари керак эди. Буни саҳнада 3та стулнинг бўш қолишидан ҳам билиш мумкин.
Ҳар бир киноюлдузнинг ўзига яраша характери бор, ҳамкасблар ўртасидаги муносабат уларнинг ўз ички иши, саҳнага чиқиш ёки чиқмаслик, ким билан ўтириш ё ўтирмаслик масаласи ҳар кимнинг ўз танловидир.
Шу ўринда Туркия маданият ва туризм вазирлиги юқори даражадаги ташкилотчилик учун Ўзбекистон Кинематография агентлигига ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдиради. Юзага келган ҳолат учун ташкилотчиларни айбламасликни сўрайди», дея маълум қилган Ахмет Мисбаҳ Демиржан.
Эслатиб ўтамиз, ҳолат Нургул Яшилчой ва Бурак Ўзчвитнинг бошқа киноюлдузлар билан биргаликда саҳнага чиқмаганлиги сабаб юзага келган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ