Маданият
Шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг Турк киноси кунларининг очилиш маросимида турк киноюлдузлари ўртасида можаро юзага келди. Бу ҳақида киношунос журналист Шохира Ҳамро Фейсбук саҳифасида ёзди.
«Ҳозиргина ҳаётий сабоқнинг энг каттаси рўй берди. Яна қаерда денг? Турк киноси кунлари ўтаётган Форумлар саройи саҳнасида! Юзлаб ўзбек мухлислари кўз ўнгида! Бизнинг «юлдузлар»нинг ҳам баъзилари залда эди, зора улар учун ҳам сабоқ бўлса. Ҳозир бир бошидан гапириб бераман. Хуллас, биринчи суратда кўриб турганингиздек, Туркиядан ташриф буюрган 9 та актёр саҳнага чиқиб, ҳурмат сақлаб томошабин билан юзма-юз бўлишди.
Лекин ўзбек «буракшунослари» ва Яшилчой мухлислари тадбирнинг ярмини уларни кутиб, кўчада ўтказишганига қарамасдан ва саҳнада бошловчилар икки қайта тантана билан эълон қилишсада, бу иккиси чиқмади. Ва ниҳоят Нургул Яшилчой саҳнани бир бурчагидан чиқиб, ўша ерда қотди. Ҳамюрт ҳамкасбларига бир қур назар ташладию, икки қўлини икки чўнтагига солиб, ғоз туриб олди. Узатилган микрофонни ҳам қўлига олишни эп кўрмай, бошловчининг қўлидаги микрофонга эгилиб, салом, яхшимисизлар» – дедию, бошқа актёрлар ёнига бориб ўтирмасдан, саҳна ортига ўтиб кетди. Ойбек Вейсал ўғли (тадбир бошловчиси) тўққизта актёр билан бирма-бир самимий суҳбат қилдилар, лекин Яшилчой қайтмади. Буракку умуман кўринмади.
Кўнглимнинг бир чеккасидан «у шунчалик машҳурмикан, тўққизта ҳамкасбини менсимадия» – деган фикр йилт этиб ўтди. Бундай ўйлаган бир мен эмас эканлигим кейинроқ маълум бўлди. Саҳнадагиларни совға-саломлар билан ўринларига кузатиб қўйишгачгина Нургул саҳнага чиқиб келди ва унинг бошига бошловчининг бошидаги тожини кийдириб, энди шоу бошланаётган эди, 58 йилдан бери кино санъатига ҳалол хизмат қилиб, сочи оқарган, ўзининг таъбирича «подшодан қулгача» барча ролларни ўйнаган Сардор Гёкхан саҳнага отилиб чиқдию, микрофонни олиб «томошамизни бузди деб мендан хафа бўлманглар. Минг афсус, мана бу оёғи ердан узилган икки ҳамкасбимиз саҳнада биз билан бирга ўтиришдан ор қилди, аслида улар бизнинг сафимизда бўлишга нолойиқ. Сиз одамнинг қиёфасига қараб баҳо берманг, унинг кимлигини хатти-ҳаракатлари билдириб туради. Биз ортиқ бу иккисининг аҳмоқона томошасини кўриб, ҳақоратни жимгина ютиб кета олмаймиз. Биз бу ерни ҳозироқ тарк этамиз» – дедию, тўққиз турк ижодкор зални тарк этди», дея маълум қилган журналист.
Сардор Гёкханнинг танқидлари ва актёрларнинг тадбирни тарк этиши ортидан Туркия элчихонаси вакиллари ҳам маросимдан чиқиб кетишган.
«Шу билан бугунги тадбирнинг файзини ҳам олиб кетишди. Яшилчой ҳам ортиқ залда қола олмади», дея ёзди журналист.
Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокама қилинди. Аксарият инсонлар Нургул Яшилчой ва Бурак Ўзчвитни манманликда, ўз юртдошларига ҳурматсизлик қилишда айблаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ