Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиб, ўз нутқида Ўзбекистон учун ЕОИИ мамлакатлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини билдириб ўтди.
Биринчи. Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари ўртасида тўсиқларсиз савдонинг ягона рақамли маконини шакллантиришга киришиш, электрон тижоратни ривожлантириш ва уни тартибга солиш борасидаги ёндашувларни мувофиқлаштириш, божхона, фитосанитария ва ветеринария назорати соҳаларида рақамли маълумот алмашинувини йўлга қўйиш, товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш, шунингдек, электрон ҳужжатларни босқичма-босқич ўзаро тан олиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, рақамли транзитни жорий этиш, кузатув тизимларига уланиш ҳамда ўтказиш пунктларини модернизация қилиш орқали “ақлли” транспорт-божхона йўлакларини яратиш ишларига киришиш мақсадга мувофиқ экани билдириб ўтилди.
Иккинчи. Саноат кооперацияси ривожига янги туртки бериш муҳим экани айтиб ўтилиб, бизнеснинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологик шериклик ва янги ишлаб чиқариш занжирларини шакллантиришга қизиқиши ортиб бораётгани, буни жорий йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳрида муваффақиятли ўтказилган олтинчи “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси ҳам тасдиқлашини таъкидлади.
Мамлакатларимиз ўртасида саноат кооперацияси дастурини тайёрлашда мазкур кўргазма салоҳиятидан фойдаланиш таклиф этилди. Саноат автоматизацияси ва робототехника, энергетика учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, сув тежовчи технологиялар, замонавий қурилиш материаллари ва бошқа соҳаларни истиқболли йўналишлар қаторида қайд этилди. Ўзбекистонда кооперация бўйича “ягона дарча” форматида Евроосиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкорликда шерикларни танлайдиган, эркин саноат зоналаримиз негизида ташаббусларни қўллаб-қувватлайдиган, молиялаштиришни жалб этишга кўмаклашадиган қўшма лойиҳа ЕОИИ офисини ташкил этилиши таъкидланди. Шунингдек, мамлакатимиз ЕОИИ давлатларидан келадиган юқори технологияли резидентлар учун қўшимча рағбатлантирувчи шароитларни ишлаб чиқишга тайёр экани билдирилди.
Учинчи. Энергия самарадорлигини ошириш, тоза технологияларни жорий этиш ва маҳсулотларнинг углерод сиғимини камайтиришга қаратилган Саноатни “яшил” трансформация қилиш қўшма дастурини қабул қилиш таклиф этилди.
Бу эндиликда мамлакатларимиз учун нафақат экологик кун тартибидаги масала, балки саноатнинг узоқ муддатли рақобатдошлигини таъминлайдиган муҳим омилга айланиши билдириб ўтилди.
Қўшма “яшил” лойиҳалар портфелини шакллантириш, уларни молиялаштиришнинг янги механизмларини ривожлантириш, сунъий интеллект технологияларини қўллаш орқали саноатнинг устувор тармоқларини модернизация қилиш амалий чора-тадбирлар сифатида дастурдан ўрин олиши мумкинлиги таъкидланди.
Тўртинчи. Бандлик бўйича миллий электрон хизматларни ўзаро боғлаш орқали ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш долзарб экани айтилди. Бунда фуқароларнинг ишончли бўш иш ўринлари, ишга жойлашиш шартлари ҳамда миграция қонунчилиги нормалари ҳақидаги маълумотлардан тўғридан-тўғри фойдаланишини таъминлайдиган қулай ва яхлит рақамли муҳитни шакллантириш, меҳнат бозорлари эҳтиёжларини ҳисобга олиш, ходимларнинг малакасини ошириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва норасмий бандлик хавфларини камайтириш имконини бериши билдирилди.
Бешинчи. “Марказий Осиё туристик ҳалқаси” ташаббуси илгари сурилиб, ЕОИИ мамлакатларини унда иштирок этиш ва мазкур туристик йўналишни оммабоп рақамли платформаларда биргаликда тарғиб қилиш таклиф этилди.
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77918
Жамият
56828
Жамият
56052
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ