Маданият
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон халқ шоири, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Шукрулло таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан адиб яшаб, ижод қилган уйга ўрнатилган хотира барельефининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Бадиий академияси жамоалари, ёзувчилар, шоирлар, ёш ижодкорлар адиб яшаб ижод қилган уйда йиғилдилар.
Хотира барельефининг очилиш маросимида уюшма раиси Сирожиддин Саййид, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо сўзга чиқиб, Шукрулло домланинг қолдирган адабий мероси, асарларининг мазмун-моҳияти, инсонийлик жиҳатлари ҳақида гапириб ўтди.
Ёдгорлик лавҳаси муаллифи – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ҳайкалтарошлар шўъбаси раиси Тўлаган Тожихўжаев ижодкор сиймосини яратишда унинг қайси жиҳатларига эътибор қаратилгани ҳақида сўзлади. Маросимда адибнинг оила аъзолари ҳам сўзга чиқиб, давлатимиз томонидан адабиётни ривожлантиришга, ижодкорлар номини абадийлаштиришга қаратилган эзгу ишлар катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
77445
Жамият
56556
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ