Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдўғанга Самарқанд зиёратида ҳамроҳлик қилди

Сақлаш
20:56 / 16.09.2022 848 0

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдўған билан Самарқанд шаҳрини айланди. Бу ҳақда Туркия Биринчи хоними ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

 

“Ўзбекистоннинг қадим Самарқанд шаҳрида хоним Зироат Мирзиёева билан Конигил қоғоз фабрикасини зиёрат қилдик.

 

Икки минг йил давомида бузилмаган ҳолда сақланиб қолган Самарқанд қоғозининг саргузаштлари ҳайрат уйғотади.

 

“Барҳаёт ўзбек қишлоқ музей”ида эса ҳамон сақланиб қолган аждодлардан қолган одатларни кўриш ва танишишга муяссар бўлдим. Вақтга қарши турадиган бу маскан ҳам табиат билан чамбарчас боғланган”, дейди Эмине Эрдўған.

 

 

Туркия Биринчи хоними Самарқанд минг йиллар давомида  ғарб ва шарқни бирлаштирган Самарқанд мадания ҳазина ўлароқ яшаб қолаётганини қайд  этган.

 

Саёҳат давомида Зироат Мирзиёева Эмине Эрдўғанни Самарқанд нони билан меҳмон қилган. Биринчи хонимлар мато тўқиш фабрикасида ҳам бўлган.

 

Маълумот учун, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқанддаги саммитга турмуш ўртоғи билан келган ягона давлат раҳбари бўлди.

 

 

 

image

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//