Сиёсат
Франциянинг Le Figaro нашри ШҲТ Самарқанд саммитини «Ўзбекистоннинг катта дипломатик ғалабаси» деб ёзмоқда. Нашр саммитнинг иккита муҳим жиҳатига эътибор қаратган. Биринчидан, бу Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг пандемия бошлангандан бери илк хорижий сафари бўлиб, у, Самарқандда Россия президенти Владимир Путин билан учрашади. Иккинчидан, ШҲТ кўлами бўйича БМТдан кейин турадиган йирик минтақавий тузилмадир. Бу ташкилот заминида дунё аҳолисининг 42%и истиқомат қилади.
«ШҲТ Европа Иттифоқи сингари сиёсий ташкилот ҳам, НАТО каби ҳарбий блок ҳам эмас», деб ёзади нашр. – ШҲТда Ўзбекистон алоҳида ўринга эга. Ташкилотга яқинга қадар Ўзбекистон вакили, ҳозирда мамлакат ташқи ишлар вазири Владимир Норов раҳбарлик қилди, саммитнинг Самарқандда ўтказилиши ҳам бежиз эмас. Бу Ўзбекистоннинг катта дипломатик ғалабасидир. Ўзбекистон чинданам халқаро муносабатларнинг катта «шахмат доскаси»да муҳим ўрин тутади. Мамлакат Украинадаги урушни қўллаб-қувватламайди, бундан ташқари, у эҳтиёткорона ташқи сиёсати туфайли Россия билан ҳам, Хитой билан ҳам бир хил муносабатларни сақлаб қолмоқда. Ўзбек дипломатияси фаол ва кўпқиррали.
– Ҳозирда Ўзбекистон нафақат ташкилот ичидаги турли йўналишларни ривожлантиришга таъсир кўрсатмоқда, балки бошқа аъзо давлатлар томонидан илгари сурилаётган таклифларни ҳам фаол қўллаб-қувватламоқда. Масалан, мамлакат яқинда ШҲТнинг улкан салоҳиятини транспорт, коммуникация, логистика, инновацион ва рақамли ҳамкорликни, маданий ва ижтимоий дипломатияни ривожлантиришга йўналтириш зарурлигини таъкидлаган эди, дейилади мақолада.
Нашр экспертлари Ҳиндистон, Покистон ҳисобига кенгайган ташкилот яқин келажакда Эрон, Беларус, Миср, Қатар, Саудия Арабистони ҳисобига Яқин Шарқ тарафга ҳам кенгайишини қайд этишган. Саммитга таклиф этилган Эрдоған етакчилик қилаётган Туркиянинг ҳам ушбу тузилмага қўшилиш эҳтимоли юқорилиги таъкидланган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ