Маданият
Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги “Ұлттық рухани жаңғыру” (Миллий маънавий янгиланиш) лойиҳасини тақдим этди, деб хабар бермоқда “Currenttime” нашри.
Қозоқ тилини кундалик маиший мулоқотдан илм-фан ва бизнес тили даражасига кўтариш, шунингдек, Қозоғистондан бошқа мамлакатларда ҳам миллий маданиятни тарғиб қилиш лойиҳанинг асосий вазифалари этиб белгиланган.
“Аслида бу инсон онгига тикилган сармоя бўлиб, унинг натижаси жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларида: маданият, иқтисодиёт, таълимда намоён бўлади”, дейди вазир Аида Балаева. Ҳисоб-китобга кўра, лойиҳа 280 миллион долларга тушади.
Тақдимотда маълум қилинишича, миллий маънавиятни шакллантириш ҳақидаги таклиф аллақачон ҳукумат томонидан тасдиқланган. Расмийлар кўплаб муҳокамаларга қарамай лойиҳадан воз кечмоқчи эмас.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ