Илм-фан
Ижтимоий тармоқларда 8-синф Адабиёт фани дарслигида Асқад Мухтор тўғрисида маълумотнинг бир неча маротаба берилгани акс этган видео эълон қилинганди. Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеоси тарқалган 8-синф Адабиёт фани дарслиги макети 2010 йилда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан яратилган. Мазкур дарслик сўнгги маротаба ушбу нашриёт томонидан 2019 йилда чоп этилган 4-нашр ҳисобланади.
Юзага келган вазиятни ўрганиш мақсадида вазирлик томонидан 14 сентябрь куни Сурхондарё, Хоразм, Навоий, Андижон, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари мактабларида айнан 8-синф Адабиёт фани дарслиги кўздан кечирилди. Ўрганиш жараёнида кенг муҳокамага сабаб бўлган ҳолат кўздан кечирилган дарсликларда мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шу ўринда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа муаллифи фарзандига дарслик қайси мактабда берилганини аниқлаш имконияти бўлмади (видеода ҳеч қандай маълумот берилмаган). Видео муаллифидан мазкур дарслик ҳақиқатдан ҳам мактаб кутубхонасидан берилган бўлса, уни вазирликка @bookedu_bot Telegram боти орқали мурожаат қилган ҳолда мактаб кутубхонасига қайтариб, ўрнига сифатли дарсликни олишини сўраймиз. Шу билан бирга, видеони тарқатган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳолат юзасидан маълумотни вазирликка тақдим этишларини ва уни ижобий ҳал қилинишида ёрдам беришларини сўраб қоламиз, — дейилади муносабатда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ