Жаҳон
Хитойнинг Гансу провинцияси маъмурий маркази ҳисобланган Ланчжоу шаҳрида коронавирус тарқалиши сабабли қатъий карантин эълон қилинди.
3,5 млнлик шаҳар аҳолисига уйларини заруратсиз тарк этиш тақиқлаб қўйилди. Мутасадди идоралар аҳоли яшайдиган ҳудудларга кириш-чиқишни қатъий назорат остига олди.
Шаҳарда такси ва жамоат транспорт фаолияти тўхтатилади. Темир йўл вокзалида 70га яқин рейс, жумладан Пекинга рейслар бекор қилинган.
17 октябрдан бери Хитойнинг 11 та провинциясида юздан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилган. Вируснинг жадал тарқалиши унинг “дельта-штамми” билан боғланмоқда. Мамлакатда ҳукумат кўрсатмаларига амал қилмайдиган одамлар ўз лавозимидан бўшатилмоқда ёки ахлоқ-тузатиш ишлари билан жазоланмоқда.
Маълумот учун, Россияда ҳам локдаун ҳолати эълон қилинган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ