Сиёсат
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 22 саммитига мезбонлик муносабати билан мурожаат йўллади.
«Мазкур саммитга тайёргарлик кеча ёки бугун эмас, Президентимиз томонидан ШҲТнинг 2022 йилдаги саммитини Самарқандда ўтказиш ташаббуси илгари сурилганидан бошланганди. Бунинг учун Самарқанд шаҳрининг инфратузилмаси тўлиқ янгиланди, янги йўл ва кўприклар, хиёбонлар қурилди. Рудакий, Ибн Сино, Бўстонсарой, Афросиёб, Шоҳи Зинда, Садриддин Айний, Регистон, Панжикент, Фирдавсий, Даҳбед каби ўндан ортиқ кўчалар реконструкция қилинди. Уста Умар Жўрақулов кўчаси тубдан қайта қурилди. Бу кўчалар атрофидаги турар жой ва бошқа объектлар ҳам миллий ва замонавий архитектура уйғунлигида янгидан бунёд этилди. Самарқанд халқаро аэропортининг ўзига хос кўринишдаги замонавий янги терминали қурилди», дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, 250 гектардан ортиқ очиқ майдонда, эшкак эшиш канали атрофида «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази қурилди. Бу мажмуада жаҳон стандартларига мос меҳмонхоналар ва конгресс маркази, «Боқий шаҳар» мажмуаси ва яна кўплаб бошқа иншоотлар қад ростлади. Айни пайтда эса Имом Бухорий мажмуаси қайтадан бунёд этилмоқда.
«Бу иншоотлар, майдон ва хиёбонларда, кўчалар атрофида миллионлаб ноёб дарахт ва буталар, гуллар экилдики бунинг натижасида бугун Самарқанд ҳар қачонгидан кўркам қиёфага кирди», дейди Эркинжон Турдимов.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ