Олий тоифали педагоглар учун мажбурий аттестация синовлари бекор қилинади

Сақлаш
20:06 / 13.09.2022 937 0

Халқ таълими вазирлигининг 12 сентябрдаги топшириқ хатига биноан олий малака тоифасига эга педагог кадрлар мажбурий аттестация синовларидан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

 

Унга кўра, олий малака тоифасига эга бўлгандан сўнг педагог уни 15 йил давомида сақлаб келган бўлиши, шунингдек, узлуксиз иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.

 

Шунингдек, хатда 2022 йилнинг 2 августига қадар 15 йил йил узлуксиз иш стажига эга бўлган олий тоифали педагогларга ушбу ўзгаришлар татбиқ этилмаслиги белгилаб берилган.

 

Бундан ташқари, олий малака тоифаси умрбод сақланиб қолинган ҳолда тарификация қилиниши ҳам келтирилган.

 

Ўз навбатида, магистр даражасига эга кадрларнинг малака даражаси автоматик равишда иккинчи тоифа этиб белгиланиши бўйича ҳам кўрсатма берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//