Жамият
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг энг кам йиллик меҳнат таътили 27 кунга узайтирилиши мумкин, дея хабар бермоқда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, ушбу ўзгариш белгиланган янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан уч ўқишда қабул қилиниб, Сенатга жўнатилди.
Ҳужжат билан ходимларга йиллик асосий меҳнат таътилининг энг кам муддатини 21 календарь кунга узайтириш таклиф этилмоқда. Амалдаги кодексда эса бу муддат камида 15 иш куни этиб белгиланган.
Янги кодексда, шунингдек, давлат хизматчиларига бериладиган йиллик асосий узайтирилган меҳнат таътилининг аниқ муддати белгилаб қўйилмоқда. Яъни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари хизматчиларига давомийлиги 27 календарь кун бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган таътил берилиши мумкин.
Амалдаги тартибга кўра, 15 иш кунидан иборат таътил давлат хизматчиларига ҳам татбиқ қилиб келинган ва бу муддат жамоа шартномасига кўра бериладиган қўшимча таътил ҳисобига узайтирилиши мумкин бўлган. Кодекс ушбу кўринишда қабул қилинса, давлат хизматчилари учун камида 27 кунлик меҳнат таътили кафолатланади.
Лойиҳага кўра, давлат хизматчиларининг айрим тоифалари учун қонунларда белгиланган йиллик меҳнат таътилининг 27 кундан ҳам узоқроқ муддатлари ўз кучида қолдирилади ва 27 кунлик муддат ушбу узайтирилган таътилларга татбиқ этилмайди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ