Маданият
Шу кунларда бугун Ўзбекистон бўйлаб маънавий-маърифий учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда ижодкорлар, зиёлилар, санъат ва маданият вакиллари иштирок этяпти.
Жумладан, Термиз туманидаги “Қўнғирот” маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Дастлаб, “Қаҳрамон” маҳалласидаги 5-сонли умумтаълим мактабида 150 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари ҳамда пойтахтдан келган санъаткорлар иштирокида ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Куннинг иккинчи ярмида тумандаги 31-сонли умумтаълим мактабида “Қўнғирот” ва “Муҳиддин Эшматов” маҳаллалари аҳолиси учун бадиий-мусиқий тадбир ташкил этилди. Унда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда “Маънавият фестивали” ҳам кўтаринки руҳда ўтмоқда. Бойсун туманидаги “Авлод”, “Ҳунарманд” ва “Кўчкак” маҳаллалари аҳолиси иштирокидаги учрашув ёрқин таассуротларга бой бўлди.
“Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоир Бобур Бобомурод ватанпарварлик руҳидаги шеърларидан ўқиб берди, шунингдек, шеъриятга ихлосманд ўғил-қизлар билан суҳбатлашиб, уларнинг шеърий машқларидан намуналар ҳам тингланди. Тадбир давомида элимиз суйган санъаткорларнинг чиқишлари ҳам барчага манзур бўлди.
Жарқўрғон туманида жойлашган 3-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган маънавий-маърифий учрашувда 300 нафардан ортиқ аҳоли вакиллари иштирок этди. “Бешбулоқ” маҳалла аҳли пойтахтдан келган зиёлилар, санъаткорлар билан дилдан суҳбатлашиб, бундай учрашувлардан мамнун бўлаётганликларини билдирди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ