Жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинида ўзбек боксчиси ғалаба қозонди

Сақлаш
16:27 / 26.10.2021 1045 0

Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақада ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб баҳсга киришган Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) дастлабки баҳсни ишончли ўтказди.

Ирландиялик Брендан Маккивига қарши рингга кўтарилган фарғоналик боксчимиз жанг давомида тўлиқ устунлигини намойиш этди. Якунда бу ҳакамларнинг қарорида ҳам акс этиб, Мўйдинхўжаевнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси эълон қилинди. Ҳамюртимиз кейинги босқичда фаластинлик Харарага қарши баҳс олиб боради.

Бугун, 26 октябрь куни жаҳон чемпионатида уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади:

- 80 кг. Одилжон Аслонов — Юсуф Чангалавей (Танзания) (19:20 дан кейин).
- 51 кг. Ҳасанбой Дўсматов — Сакен Бибосинов (Қозоғистон) (21:00).
- 75 кг. Саиджамшид Жафаров — Л.Фернеза (Словакия) (23:05дан кейин).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//