Андижон шаҳрининг собиқ ҳокимига нисбатан суд иши бошланди

Сақлаш
14:36 / 08.09.2022 784 0

Фарғона вилоят судида Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими, прокурори ва вилоят ва шаҳар даражасидаги турли вазирлик идораларнинг масъул лавозимларини эгаллаган шахсларга нисбатан суд жараёни бўлиб ўтяпти. Бу ҳақида Олий суд Матбуот котиби хабар берди.

 

Расмий маълумотга кўра, судда судланувчилар:

 

•    Б.Ҳ. (эркак, 1972 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, муқаддам судланмаган, Андижон вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи ва Андижон шаҳар ҳокими лавозимларида ишлаган);
•    Қ.А. (эркак, 1982 йилда Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар прокурори ва Андижон вилоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси лавозимларида ишлаган);
•    Андижон вилояти Молия ва Халқ таълими бошқармалари, Андижон шаҳар Молия ва Халқ таълими бўлимларининг собиқ раҳбарлари ва масъул лавозимларида ишлаган шахслар ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

 

Жами 44 нафар судланувчининг 29 нафари эркак ҳамда 15 нафари аёл бўлиб, 34 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 10 нафарига эса “гаров” ва “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

 

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар томонидан 63 млрд сўмдан зиёд маблағ талон-торож қилинган ва улар Жиноят кодексининг 167, 168, 207, 209, 210, 28,210, 211, 28,211 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

 

Ушбу жиноят иши Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А. Ўтаев раислигида ҳамда судьялар О. Арабов ва Ш. Шерқуловдан иборат таркибда, биринчи инстанция судида кўрилмоқда.

 

Хабарга кўра, айни пайтда суд тергови ўтказилиб, суд жараёни давом этмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//