Шавкат Мирзиёев 80,1 фоизлик натижа билан президентлик сайловида ғалаба қозонди

Сақлаш
21:17 / 25.10.2021 1234 0

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида МСК раиси Зайниддин Низамходжаев иштирокида брифинг ўтказилди.

 

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловнинг натижалари эълон қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра:

 

Ўзбекистон либерал-демократик партияси номзоди Шавкат Мирзиёев – 80,1%;

 

Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Ворисова – 6,6%;

 

«Миллий тикланиш» партияси номзоди Aлишер Қодиров – 5,5%;

 

Экологик партия номзоди Нарзулла Обломуродов – 4,1%;

 

«Адолат» социал-демократик партияси номзоди Баҳром Aбдуҳалимов – 3,4% овоз олган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалги сайловда Шавкат Мирзиёев 88,61 фоиз овоз йиққан эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//