Шавкат Мирзиёев прокурорни ҳақоратлаган Сурхондарё ҳокимини огоҳлантирди

Сақлаш
17:31 / 06.09.2022 684 0

Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь кунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда янги мактаблар қурилиши мавзусига алоҳида тўхталиб, вилоят ҳокимларини танқид қилди.

 

Маълум қилинишича, Президент Ўзбекистонда 290 та мактаб объектларида қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмаганини таъкидлаган. Бундай камчиликка йўл қўйган вилоятларга эса келгуси йил мактаб бўйича пул берилмайди.

 

«Бугун ҳар бир ҳоким шошилмасдан менга айтиб беради: ички имконият борми ёки йўқми? Бор бўлса, нега халқимизга хиёнат қиляпсан? Нега бориб пулни ўзлаштирмаяпсан? Нега берилган кредитни қилолмаяпсан? Мен бугун ҳаммадан сўрайман.

 

Бугун – 1 сентябрь. 290 та мактаб объектлари қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етмаган. Бу нимадан далолат? Бугунги айтган камчиликлар бўйича инвестицион дастурни тугатамиз. Шу вилоятларга келгуси йил мактаб бўйича пул берилмайди. Ҳоким айбдор, деб ҳамманинг ўзи телевизорда чиқади: ‘Шуни бажармаганимга мен айбдорман’, деб.

 

Андижон – 25 та, Бухоро – 24 та, Жиззах – 12 та, Қашқадарё – 32 та, Навоий – 8 та, Наманган – 12 та, Самарқанд – 8 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугатилмаган. Сурхондарёда, жаноб, прокурор билан гаплашаётган бир ҳоким бор – 29 та мактаб. Сен прокурор билан телефонда гаплашишдан олдин мактаблар қурилишини жойига қўйиб қўй. Чарчаган бўлсанг, ишдан оламан сени ҳам.

 

Тошкент вилояти, жаноб Мирзаев – 41 та, Сирдарё – 6 та, Фарғона – 23 та, Хоразм – 6 та, Тошкент шаҳри – 23 та мактаб охиригача етказилмаган. Бугун кечқурун ҳамма ҳокимлар менга хат ёзади, агар биронта гапнинг таги бўлмаса ишдан оламан», – деган йиғилишда Президент.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//