Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан олинди

Сақлаш
22:08 / 05.09.2022 790 0

Шуҳрат Тешаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

Шуҳрат Тешаев 2019 йилнинг февралидан буён Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Унга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бош директорининг ўринбосари, «Пахта» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири сифатида фаолият юритган.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида Тешаев пахтачилик, ғаллачилик, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва қишлоқ хўжалигининг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиш масалалари билан шуғулланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//