Самарқандда югуриш марафони бўлиб ўтади

Сақлаш
15:43 / 25.10.2021 1032 0

2021 йилнинг 5-7 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида хайрия югуриш марафони  бўлиб ўтади. Ярим марафон Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Ярим марафондан тушган маблағ ногиронлиги бўлган шахсларни маданий муассасаларга ишга жойлаштириш каби хайрия мақсадларига сарфланади. Тадбирнинг дастлабки икки кунида маърифий ва маданий дастурлар ўтказилади, улар доирасида ярим марафон иштирокчилари ва меҳмонлари концерт ҳамда фильм томоша қилишлари мумкин бўлади. Пойга 7 ноябр – сўнгги кунга мўлжалланган. Ярим марафон трассасида пойга иштирокчилари югуриш йўли давомида шаҳарнинг барча диққатга сазовор жойларини кўриш имкониятлари эга бўлади.

Ғолиблар учун мукофот жамғармаси ташкил этилган. 1-дан 3 -ўрингача бўлган эркаклар ва аёллар мутлақ ҳисобда пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//