Бугун Ўзбекистонда 5 балли магнит бўрони кузатилади

Сақлаш
15:23 / 05.09.2022 641 0

Бугун, 5 сентябрь куни туш пайтида 5 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” мутахассиси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ортда қолган ҳафта давомида 24 та кучли қуёш чақнаши кузатилган ва 2 та ўта актив зона ривожланган. Қуёш сиртидаги мазкур чақнашлар Ерда магнит бўрони хавфлилик даражасини оширади.

 

Шунингдек, Ўзгидрометнинг Метеоинфоком тузилмаси бугун туш пайти Ўзбекистонда магнит бўронининг G3 даражага эга 5 баллик хавфини эълон қилмоқда.

 

Бу вақтда таъсирчан одамларда бош оғриқлари, чарчоқ, ҳолсизлик, уйқусизлик кузатилиши мумкин.

 

Магнит бўронлари вақтида ёш болалар ва кекса ёшдаги инсонлар, шунингдек беморларга оғир жисмоний ҳаракатлардан воз кечиш, стрессли вазиятлардан узоқроқ бўлиш тавсия этилади. Бу кунларда кўпроқ сув ичиб, тоза ҳавода сайр қилиш геомагнит бўронлари таъсирининг олдини олишга ёрдам беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//