Сиёсат
Ўзбекистон ТИВ Aфғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги «Гузаргоҳ» масжидида 2022 йил 2 центабр куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаб чиқди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
«Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Aфғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади.
Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади вазирлик баёнотида.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ