Алишер Навоий “Бадоеъ ул-бидоя”сининг саккизинчи нусхаси аниқланди

Сақлаш
15:11 / 02.09.2022 893 0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти катта илмий ходими (PhD) Ойсара Мадалиева Алишер Навоий “Бадоеъ ул-бидоя” девонининг шоир ҳаётлиги даврида кўчирилган, таркиби навоийшуносликка ҳозирга қадар номаълум бўлиб келаётган нусхасини аниқлади.


Профессор Ҳ.Сулаймонов илмий изланишлари орқали “Бадоеъ ул-бидоя” девонининг муаллиф ҳаёт вақти китобат қилинган тўртта нусхаси маълум эди. Сўнгги беш йиллар ичида филология фанлари доктори А.Эркинов, филология фанлари номзоди А.Турдиалиев ва филология фанлари номзоди С.Болтабоев каби олимлар томонидан ушбу девоннинг Навоий вафотига қадар кўчирилган яна уч нусхаси навоийшуносликка олиб кирилди.

 

Шу муносабат билан ҳозирда дунё фондларида “Бадоеъ ул-бидоя” девонининг Навоий кўзи очиқлигида кўчирилган еттита қўлёзмаси сақланаётгани аниқланиб, улар устида турли тадқиқотлар амалга оширилиб келмоқда.

 

Навоийшунос олима Ойсара Мадалиева аниқлашича, айни қўлёзма “Бадоеъ ул-бидоя” девонининг 1491 йили китобат этилган нусхаси бўлиб чиқди. Қўлёзма Темурийлар даври машҳур хаттоти Дарвеш Муҳаммад Тоқий томонидан Ҳиротда кўчирилган экан. Мазкур маълумот навоийшунослик учун катта янгилик бўлиб, бу қўлёзма  Навоий кўзи очиқлигида кўчирилган “Бадоеъ ул-бидоя” девонининг яна бир  – саккизинчи нусхаси сифатида катта илмий аҳамиятга молик. Муҳим жиҳатларидан яна бири унинг 1491 йили Ҳиротда китобат қилинганидир. Мана шу даврда Навоий Ҳиротда бўлган ва “Бадоеъ ул-бидоя” девонининг мазкур нусхасини кўрган бўлиши эҳтимоли катта.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//