Сиёсат
Сайлов мамлакат ривожи учун ҳам, халқимиз келажаги учун ҳам муҳим ҳодиса ҳисобланади. Бу жараёнда энг муҳим жиҳатлардан бири бу хавфсизликни таъминлашдир.
Шу маънода 24 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вазир ўз сўзида сайлов куни хавфсизликни таъминлаш ва қонун бузилишларини олдини олиш борасида тезкор чораларни кўриш учун ички ишлар органларида тузилган навбатчилик ҳамда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида овоз бериш жараёнлари тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Қайд этилганидек, Сайлов Кодексининг 49-моддасига асосан Жамоат тартибини сақлаш, сайлов ўтказиладиган бинолар ва жойларни қўриқлаш, шунингдек, сайлов натижаларига доир ҳужжатларни ташиш чоғида участка сайлов комиссиялари аъзоларини кузатиб бориш тегишли ваколатли органларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси томонидан сайлов округлари ва участкалари ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда.
Такидлаш жоиз, сайлов ўтказиладиган биноларда хавфсизлик нуқтаи назаридан барча зарурий чоралар кўрилди. Бундан ташқари, ҳар бир сайлов участкаси биноси атрофида ҳудудий профилактика инспекторлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмати йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳар бир сайлов участка биносида тиббиёт ходимларининг ҳам навбатчилиги ташкил этилди.
Президент сайловида илк бор унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этгани учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этмоқда. Жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналаридаги сайловчиларнинг овоз бериш ҳуқуқи тўлиқ таъминланади.
Овоз бериш якунланганидан сўнг участка сайлов комиссиясининг баённомалари ҳам алоҳида кузатув билан округ сайлов комиссияларига етказиб борилиши таъминланади.
Маълумот учун, соат 13:00 га қадар йиғилган маълумотларга кўра, 10 462 575 нафар фуқаро, умумий сайловчиларнинг 52.7 фоизи сайловда овоз берди.
Oyina.uz
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ