Ўзбекистон қатъий карантинга кирадими?

Сақлаш
00:58 / 24.10.2021 1096 0

Маълумки, Москва мэрияси 28 октябрдан 7 ноябргача шаҳарда локдаун бўлиши ҳақида эълон қилди. Бу кунлар давомида фақат дорихоналар ва биринчи эҳтиёж учун ишлатиладиган буюмлар сотиладиган дўконлар очиқ бўлади. Бундай вазият Ўзбекистонда ҳам бўлиши мумкинми?

Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда локдаун эълон қилиниш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди:

— Бугунги кунда ҳеч қанақа локдаун ҳақида гап бўлиши мумкин эмас ва барча ҳаракатлар шунга қаратилган. Шу кунларда Россия Федерациясида касалланиш ҳолатлари кўтарилгани юртимизда ҳам касалланиш даражаси ошиши эҳтимолини пайдо қилади. Лекин бизнинг чегараларда назорат ҳар қачонгидан ҳам кучайтирилган бўлиб, юртимизга 72 соатлик ПЗР тести топширилган ҳолдагина четдан кириш мумкин. Бордию, фуқароларда тест бўлмаганда, чегарада экспресс-тест топширилади.

Локдаун ҳолатининг олдини олишнинг яна бир йўли жамоавий иммунитетни шакллантиришдир. Бунинг энг самарали усули оммавий эмлаш. Агар биз аҳолининг камида 60 фоизини эмлай олсак, жамоавий иммунитетни шакллантирган бўламиз. Шунда бизга ҳеч қандай локдаун хавф сола олмайди. Ҳозирга келиб, эмланиши лозим бўлган 21 миллион нафардан ошиқ аҳолининг 13 миллион нафари биринчи доза вакциналарини олиб улгурди, — деди Баҳодир Юсупалиев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//