Илм-фан
Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан “International Tashkent” меҳмонхонасида “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Конференциядан мақсад юртимизда биринчи ва иккинчи уйғониш даврларида етишиб чиққан алломалар, қомусий билим соҳибларининг умумбашарият тараққиёти, илм-фан ва маданият равнақига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини юртдошларимиз орасида кенг тарғиб этишдир.
Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 130 нафар таниқли олиму зиёлилар, профессор-ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари иштирок этди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов конференцияни очиб бериб, Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдеворини яратиш борасида фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Админстрацияси масъул ходими Абдуҳалил Маврулов, “Улуғбек” жамғармаси раиси, академик Оқил Салимов, Фанлар академияси Тарих институти директори Азамат Зиё, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова маънавий-маърифий соҳалардаги кенг қамровли саъй-ҳаракатлар хусусида сўз юритдилар.
Конференция доирасида “Учинчи ренессанс – маърифатли жамият сари!” тўпламининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Мазкур тўпламдан 100дан ортиқ илмий-амалий мақолалар ўрин олган. Анжуман ўз ишини 3 та шўбага бўлинган ҳолда давом эттирди.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ